jins

Uztransgaz

23.12.2020

“Хўжаобод” газни ер остида сақлаш иншооти “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги йирик газ омборларидан бири. “Хўжаобод” ГЕОСИнинг асосий иш фаолияти, баҳор-ёз мавсумида магистрал газ қувуридан компрессор станциясига газ қабул қилиш, совутиб газ қудуқларига ҳайдашдан иборат. Газ қудуқлари орқали ҳайдалган газ ер ости қатламларида жамланади. Куз-қиш мавсумида тўпланган газ захираси яна қудуқлар орқали газ тўплаш пунктларида йиғилиб, газни тайёрлаш цехига узатилади. Ҳозирда мазкур иншоотда 300 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. 

Бугун иншоотда “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш” бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган тактик машғулотда иншоот фуқаро муҳофазаси тузилмалари аъзоларининг фавқулодда ҳолат юз берганда ҳаракат қилиш, хусусан, туман фавқулодда вазиятлар бошқармалари билан ҳамкорлик қилиш маҳорати синовдан ўтказилди.



Возврат к списку