jins

Uztransgaz

16.02.2021

Унда Жамият тизим ташкилотларида Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган мурожаатномаси асосида бажарилаётган тадбирлар, шунингдек жорий йилда газ тақсимлаш станцияларини капитал таъмирлаш, реконструкция ва модернизация қилиш, янгидан қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тингланди. 

“Урганчтрансгаз УК директорининг сўзларига қараганда, жорий йилда унитар корхонага қарашли 33 та газ тақсимлаш станцияларида модернизация реконструкция ишлари амалга оширилади. Корхона томонидан ёшлар билан ишлаш (устоз-шогирд анъанасини йўлга қўйиш)га ҳам алоҳида эътибор қилиняпти.

Газли МГҚБ раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йилда бошқармага қарашли 2 та газ тақсимлаш станцияси модернизация қилиниши керак. Шунингдек, ходимларнинг жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида футбол ҳамда теннис майдонлари қурилади. 

Муборак МГҚБ га қарашли 9 та ГТСнинг реконструкция қилиниши режалаштирилган. Бошқармага қарашли муҳофаза ҳудудларида жойлашган объектлар бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимияти ҳамда прокуратурасига огоҳлантириш киритилган. 

Йиғилишда шунингдек, “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги қолган бошқармаларнинг жорий йилга мўлжалланган режалари тингланди.  Қўйилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан зарур тавсиялар берилди.




Возврат к списку