Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида газни газ ташиш тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказишда 70 га яқин газ ҳайдаш агрегатидан фойдаланилмоқда.
Uztransgaz
23.12.2020
Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида газни газ ташиш тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказишда 70 га яқин газ ҳайдаш агрегатидан фойдаланилмоқда. Тизим ходимлари мавжуд йўналишлар бўйлаб табиий газни узатишда ҳажмларни камайтирмай, истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда иш олиб боришга эътибор қаратмоқда.
Жумладан, ҳар бир газ ҳайдаш агрегати 700-1000 соат ишлаганидан сўнг, техник кўрикдан ўтказилади. Қурилмани техник кўрикдан ўтказиш, зарур ҳолда таъмирлаш ишлари эса барча хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.
Эътиборлиси, таъмирлаш учун зарур механизмларнинг кўп қисми маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб бериляпти.
Шунингдек Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншоотида ҳам омборга газ йиғиш мавсумига Газ ҳайдаш агрегатларини тайёрлаш, техник кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.