jins

Uztransgaz

28.04.2021

Ҳалқаро меҳнат ташкилоти ташаббуси билан ушбу кун биринчи марта 2003 йилда нишонланган.

Ушбу кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида дунё ҳамжамиятини иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишининг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Зеро, меҳнат жойларида хавфсизлик маданиятининг юқори даражада бўлиши меҳнаткашлар ва иш берувчиларга бирдек наф келтиради.

“Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда ҳам санага бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармасида меҳнат муҳофазаси тадбирларига алоҳида эътибор берилади. Ишчи ходимлар “Урганчтрансгаз” УК томонидан тайёрланган махсус қишки ва ёзги иш кийимлари ҳамда оёқ кийимлари билан таъминлаб чиқилгани ва иш кийимларини тайёрлашда матоларнинг ҳаво ўтказувчанлиги, пишиқлигига эътибор қаратилгани фикримизга мисол. Бошқарманинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлик хизматининг йиллик талабномасига асосан ишчи-ходимлар шунингдек, ҳимоя воситалари билан ҳам таъминлаб чиқилди. Зарарли шароитларда ишлаб келаётган ишчи-ходимлар сут ва сут маҳсулотлари билан мунтазам таъминланади.

Хўжаободдаги ҳамкасбларимиз  иштирокида ўтказилган тадбирда ҳам шу каби жиҳатлар эътибор марказида бўлди.


Возврат к списку