jins

Uztransgaz

04.10.2020

«Ўзтрансгаз» Акциядорлик жамияти ижроия аппаратида ходимлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган семинар ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади.


Молия вазирлиги қошидаги “XT-Xarid Texnologiyalari” қўшма корхонаси МЧЖ мутахассислари томонидан ўтказилган семинарида юқорида қайд этилган қарорда кўзда тутилган - электрон танлов ва тендер савдолари орқали давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда ўтказиш бўйича ишлаб чиқилган ва фойдаланишга топширилган tender.mf.uz махсус ахборот портали тўғрисида батафсил тўхтаб ўтилди. Мутахассислар ушбу савдо платформасининг афзалликлари, қулайлаклари бўйича тўлиқ тушунчалар беришди. "Ўзтрансгаз"АЖ ходимлари учун янги дастур бўйича ўқув машғулотлари ўтказишга келишиб олинди.

Давлат харидлари бўйича tender.mf.uz янги электрон тизимни жорий этишдан кўзланган асосий мақсад - танлов ва тендерларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, ҳамда давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишдан иборатдир.

«Ўзтрансгаз» АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку