jins

Uztransgaz

22.06.2021


Давлатимиз раҳбарининг "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, "Ўзтрансгаз" АЖда халқаро аудиторлик компанияларини жалб қилган ҳолда мустақил ташқи аудит ўтказилмокда. 

“Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари бошчилигида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш бўлими бўлим ходимларидан иборат гуруҳ Санкт-Петербург шаҳрида “Deloitte&Touche” халқаро аудиторлик компания вакиллари билан учрашди. Унинг доирасида жорий йилнинг июль ойида халқаро компания томонидан “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2018-2019 йиллардаги аудит ҳисоботи эълон қилиниши таъкидланди. 

Аудит хулосаси асосида "Ўзтрансгаз" АЖ халқаро молиявий консультант ва баҳоловчилар билан ҳамкорликда корпоратив кредит рейтингини олиш, активлар ва мажбуриятларнинг айланиши даражаси ҳамда бошқа кўрсаткичлар бўйича халқаро амалиёт асосида белгиланадиган минимал талабларни амалиётга жорий этиш ва 2023 йилда қимматли қоғозлар бозорига киришни мақсад қилган.

Возврат к списку