jins

Uztransgaz

30.06.2021

Газли МГҚБга қарашли ДКС-4 цехини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида тўла қувват билан ишлатиш, ишлаб-чиқариш қувватларини тиклаш ва реконструкция қилиш максадида цехда мавжуд 6та газ ҳайдаш агрегатларининг 4таси замонавий двигатель, қолгани таъмирланган двигателлар билан таъминланади.

Газ узатиш тизимини бир маромда, барқарор ишлатиш учун цехнинг коммуникацияси тўлиқ очилди. Қувурлар текширилиб, мавжуд нуқсонли қисмлар жойида алмаштирилмоқда.

Очиш-ёпиш мосламалари тафтиш қилиниб камчиликлари бартараф этилмоқда. Коррозиядан ҳимоя потенциалини ошириш мақсадида ер ости ва усти қисмлар тўлиқ қайта изоляция қилинмоқда.

Возврат к списку