Энергия таъминотининг ишончлигиги кафолатланди
Uztransgaz
05.05.2021
Тошкент МГҚБга қарашли “Оҳангарон” компрессор станциясида Электр, сув таъминот хизмати ҳамда “Ўзтрансгаз” Энергетика бўлими мутахассислари ҳамкорлигида компрессор станциясини электр энергияси билан таъминлаётган асосий тармоқда заҳира электр энергияси билан таъминловчи тизим, яъни замонавий В2Series 20кВА маркали узлуксиз қувват манбаини ишга тушириш тадбири муваффақиятли якунланди.

Узлуксиз қувват манбаи ва унинг тизимига кирувчи 12V/26А/h маркали 40 дона ишлаб чиқариш аккумулятор батареялари электротехника талаблари асосида, ўрнатилган тартибда тегишли синовлардан ўтказилди. Муваффақиятли натижаларга эришилганидан сўнг ишга тушириш-созлаш ва назорат тадбирлари бажарилиб, мунтазам равишда эксплуатация қилиш учун “Оҳангарон” КСнинг электр таъминоти умум-авариявий тизим тармоғига уланди. Амалга оширилган ишлар натижада станциянинг электр энергияси билан таъминланишида ишончлилик ва узлуксизлик таъминланди.