Фаол ёшлар ташаббуси билан Фарғонада тарғибот тадбири ташкил этилди
Uztransgaz
11.12.2020
Фарғона Магистрал газ қувурлари бошқармаси газ транспорти тизимидаги муҳим корхоналардан бири. Бошқарма жамоасида 30 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилади.
Уларнинг тиббий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ фаол ёшлари ташаббуси билан тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўлими мудири Ў.Шокирова, онко-гинеколог Н.Қувватова ва онко-маммолог Д.Каримовалар иштирок этиб, “Саратон хасталиклари клиникаси, симптомлари, текшириш усуллари ва профилактикаси” мавзуида тақдимот ўтказишди.
Такидланганидек, онкологик касалликлар нафақат республикамизда, балки дунё миқёсидаги муаммолардан бирига айланди. Айниқса, саратон хасталиклари аёлларда кўп учрайдиган хавфли ўсма ҳисобланиб, 50 ёшдан 60 ёшгача бўлган хотин-қизлар орасида кенг тарқалган. Охирги статистик маълумотлар сут бези саратони 30 ёшга тўлмаган аёллар орасида ҳам аниқланаётганини кўрсатмоқда. Мутахассислар фикрича, саратон касаллигини эрта аниқлаш ва даволаш, ўлим хавфини камайтиради. Фарғона МГҚБда ўтказилган учрашув шу маънода ҳам аҳамиятли. Иштирокчилар айни мавзуга оид саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олишди.