Фуқаро мурожаатлари бўйича навбатдаги қабуллар ўтказилди
Uztransgaz
25.03.2021
Фуқаро мурожаатлари бўйича навбатдаги қабуллар “Урганчтрансгаз” УКга қарашли Урганч қурилиш монтаж бошқармаси ҳамда Хива туманида жойлашган Ўқув-соғломлаштириш марказида ўтказилди. Қабуллар давомида 5 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди. Кўтарилган масалалар юзасидан хуқуқий маслаҳат берилди, жойида ҳал қилишнинг имкони бўлган муаммолар бўйича тизим ташкилот раҳбарларига юклатилди, “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув аппарати томонидан кўриб чиқиладиган мурожаатлар юзасидан жавоблар белгиланган муддатларда юборилиши маълум қилинди.



