jins

Uztransgaz

22.10.2020

Газ тақсимлаш станцияси (ГТС) - газнинг босимини фойдаланиш учун хавфсиз даражагача ростлаш ва истеъмолчиларга тарқатишга хизмат қилувчи иншоот. Унда газ қабул қилинади, аралашмалардан тозаланади, ҳидлантирилади, узатилаётган газ миқдори ҳисобга олинади, газ қувурларининг газ босими мунтазам равишда ростлаб турилади. ГТСда газни тозалаш, ўлчаш, ростлаш, назорат қилиш қурилмалари ҳамда автоматик ҳисоблаш ускуналаридан фойдаланилади. Вазифасига қараб, ГТС магистрал газ қувури тармоғидаги, газ конидаги ва автоматик турларга; назорат-тақсимлаш пунктлари, газ босимини ростлаб туриш пунктлари ва қурилмаларига бўлинади. Шаҳарларни, аҳоли пунктларини, корхоналарни, хўжаликларни, хонадонларни тоза ва ишлатиш учун хавфсиз босимли газ билан бир меъёрда таъминлаб туришда ГТСнинг аҳамияти катта.


"Урганчтрансгаз" Унитар корхонаси тизимида жами 79 та ГТС мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 10 октябрь кунигача уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича режалаштирилган ишлар қарийб 100% га уддаланди. Бу жараёнда ГТСлардаги кирувчи ва чиқувчи қувурларининг изоляциясини текшириш, чанг тутгич ва ўлчаш комплексининг дренаж тармоқларини текшириш ишлари барча ГРСларда ўтказилган бўлса, 1642 ҳолатда беркитиш қурилмалари (запорные арматуры) ревизия қилинди. ГТСлардаги 150 та беркитиш қурилмаларини таъмирланди. 268 та босим ростлагичларни (регулируюшие арматуры) ревизия қилиш, аниқланган 15 та носоз босим ростлагичларни алмаштириш ишлари ҳам 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида амалга оширилган тадбирлардир. 84 та газ иситгичлар текширилди, 142 та одорантлаш ускуналари тўлиқ ревизия қилинди. Шунингдек, қиш мавсуми учун зарур бўлган 46 та диафрагма тайёрланди. Ўлчаш комплексини иссиқ совуқдан ҳимоялаш ишларининг бажарилиши 141 тани ташкил этди.


“Хива-2”, “Полвон”, “Қонликўл” ва “Бердақ” ГТСларни намунавий станция ҳолатига келтириш бўйича ички имкониятлардан самарали фойдаланилди. “Полвон”, “Қонликўл” ГТСларда операторлар учун янги вагон уйлар ўрнатилди. “Бердақ” станциясига ўрнатиладиган янги оператор уйини ясаш якунига етай деб қолди. ГТСга кирувчи темир эшик ва дарвозалари янгидан ўрнатилди. “Полвон” ГТСда ўлчов комплекси контейнер ичкарисига кўчирилди, ГТСлар ҳовлисига тош қоплама ётқизилди. ГТСлардаги барча қурилмалар қайта бўёқлаб чиқилди, темир панжараларни янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.


ГТСларда меҳнат муҳофазаси, техника, саноат, экология, электр, ёнғин хавфсизлиги бўйича талабларга ва карантин қоидаларига риоя қилиш бўйича барча ишчи ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди. ГТСлардаги маънавий эскирган электрон газ ҳисоблаш ускуналари замонавий газ ўлчаш қурилмаларига алмаштириш мақсадида 11 дона “FloBoss-107” русумли газ ўлчаш ускунаси сотиб олиниши учун буюртма берилган. Олиб борилган бу тадбирлар иситиш мавсумида газ тақсимоти бўйича муаммолар пайдо бўлишининг олдини олишга хизмат қилади.


        “Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку