Газли Магистрал газ қувурлари бошқармасининг ДКС-5 цехидаги барча ёнғин ўчириш гидрантлари навбатдан ташқари синовдан ўтказилди
Uztransgaz
15.04.2021
Гидрандларининг ишчи ҳолатини ўрганишга қаратилган синов давомида ёнғин гидрандлари тизимларидаги сувнинг ишчи босими мавжудлиги, тизимнинг автоматик тарзда ишлаши, хизмат кўрсатувчи персоналнинг иш сифатига эътибор қаратилди.

Тадбирдан сўнг бошқарма масъуллари, компрессор станцияларидан фойдаланиш хизмати, идоравий ёнғин ўчириш гуруҳи ҳамда меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўлими муҳандислари иштирокида синов натижалари танқидий таҳлил қилинди. Унда масъулларга тизимнинг шаъйлигини таъминлаш, ёнғин ўчириш автомашинасида зарур ускуналар ва эҳтиёт қисмлар тўлиқлигини, ёнғин ўчириш калқонларидаги бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг тўлиқлиги ва шаъйлигини таъминлашга оид топшириқлар берилди.