jins

Uztransgaz

06.10.2020

Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида Ромитан тумани Газли шаҳарчаси инфратузилмасини яхшилаш ва ҳудудини ободонлаштириш бўйича бир қанча топшириқлар берилган эди. Улардан бири №25 сонли мактабгача таълим муассасаси учун янги бино қурилиши бўлиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бу вазифасига масъул этиб белгиланди. Жамият томонидан ушбу мактабгача таълим муассасаси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.


Муассасанинг очилиш маросимида таъкидланганидек, Газли шаҳарчасида ўзбек, тожик, қозоқ, рус, татар ва бошқа миллатларга мансуб аҳоли истиқомат қилади. Шаҳарчадаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олинишида ушбу кўркам ва намунавий лойиҳа асосида бунёд этилган иншоот муҳим аҳамиятга эга. Энди Газли шаҳри аҳолисининг ўғил-қизлари янги битказилган кўркам ва файзли, мухташам масканда тарбия оладилар. 


Қисқача айтганда, Газли шаҳри барча қулайликларга эга яна битта болалар боғчасига эга бўлди. Бош пудратчи “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ ишчи ходимлари ва техникалари ёрдамида “Ўзтрансгаз” АЖнинг 12 млрд сўм маблағи эвазига бунёд этилган янги иншоот – шаҳарчадаги кўп миллатли аҳоли фарзандларининг қувончу-шодликларига гувоҳ бўлиши шубҳасиз. Бу қурилиш “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг мамлакатимиз инфратузилмасини ривожлантириш жараёнидаги иштирокига бир мисолдир.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку