ГТСларда реконструкция ишлари
Uztransgaz
12.05.2021
Фарғона МГҚБ томонидан жорий йилда 17 та газ тақсимлаш станциясида реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу станцияларда реконструкция ишларини бажариш учун архитектуравий режа топшириқлари ишлаб чиқилган, ҳозирда “Трансгазинжиниринг” МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

17 та ГТСнинг 15 тасида реконструкция ишларини пудрат ташкилотлари амалга ошириши, 2 та ГТСда эса барча тадбирлар бошқарма ходимлари томонидан бажарилиши режалаштирилган. Шу кунларда “Марғилон” ва “Асака” ГТСда бошқарма ходимлари томонидан қизғин иш олиб бориляпти.