jins

Uztransgaz

10.05.2021

Ватан учун, халқ учун хизмат қилганларни хотирлаш муқаддас бурч. Зирабулоқ МГҚБда “Инсон–азиз хотира муқаддас” шиори остида ўтказилган футбол турнири бошқарма бошлиғи лавозимида узоқ йиллар ишлаган Ахмат Набиуллин хотирасига бағишланди. Мусобақалардан кейинги тантанали тадбирда Ахмат Хафизуллоевич ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўз юритилди. Мана шундай қутлуғ кунларда ўз касбининг устаси бўлган устознинг ёрқин хотираси, яқинлари ва шогирдлари қалбида доим сақланиб қолишини ҳамда ажойиб инсоний фазилатлари, меҳнатсеварлиги, касбига бўлган ҳурмати шогирдлари учун ҳам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.
Возможно, это изображение (4 человека, люди стоят и на открытом воздухе)
Тадбирда таъкидланганидек, ўтганлар руҳини шод этишга қаратилган бу каби тадбирлар орамиздаги фидойи инсонларнинг қадрига етишга ундайди. Ҳар қандай кишини маънан рағбатлантириб уни яшашга, яратишга, эл-юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди.
Возможно, это изображение (14 человек и люди стоят)
Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тизимдаги бошқа корхоналарда ҳам ташкил этилмоқда. Ғаллаорол МГҚБдаги спорт ўйинлари шулар жумласидан. Бошқарма бўлимларидан тузилган жамоалар ўзаро беллашган мусобақаларда юқори натижани қайд этган жамоалар муносиб рағбатлантирилди.
Возможно, это изображение (13 человек, люди стоят и на открытом воздухе)
Возможно, это изображение (один или несколько человек, люди стоят, дерево и на открытом воздухе)
Возможно, это изображение (один или несколько человек, люди стоят и на открытом воздухе)
Возможно, это изображение (один или несколько человек, люди стоят и на открытом воздухе)

Возврат к списку