jins

Uztransgaz

19.10.2020

Кимгадир ҳаёт бағишлаш, ўз жисмининг бир бўлагини хаста беморга бериб ҳаётга қайтариш - инсонпарварлик фазилатлари ичида энг қимматли қадриятдир. Қон донорлиги ҳам шундай хусусиятлар қаторига киради. Буни юракдан ҳис қилган юртдошларимиз эса қалб амри билан донорлик ҳаракатида бажонудил иштирок этадилар. “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти тизими ходимлари орасида ҳам шундай кўнгиллилар оз эмас. Бунга 16 октябрь куни ўтказилган беғараз қон топшириш тадбирида гувоҳ бўлдик.


Коронавирус пандемияси туфайли давом этаётган карантин шароитида донорлар сони камайиб кетган ва оғир беморларга донорлик қони зарурияти янада ортган бир шароитда Гемотология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти Республика қон марказининг сайёр гуруҳи “Ўзтрансгаз” АЖ ижроия аппаратига ҳам ташриф буюрдилар. Сайёр гуруҳига ўнлаб ҳамкасбларимиз кўнгиллилар сифатида қон топширдилар. Гуруҳ бош ҳамшираси Муҳаббат Каримованинг айтишича, бундан аввалроқ Сайёр гуруҳ Тошкент Магистрал газ қувурлари бошқармаси ва Оҳангарон Компрессор станциясига ҳам бордилар. У ерда донорлик қилган ишчи ходимлар ҳам ўз қалб амрига қулоқ тутиб, юртдошларимизга беғараз асосда ёрдам кўрсатишган.


      “Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку