jins

Uztransgaz

27.04.2021

“Ўзтрансгаз” АЖнинг жорий йил 16 апрелдаги “Республика аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғига кўра, газтранспорт тизими иншоотларини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш тадбирларини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, ташкиллаштириш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди. 

“Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Б.Маматкаримов ва масъул раҳбарлардан иборат гуруҳ Газли ҳамда Когон магистрал газ қувурлари бошқармасида бўлди. Дастлаб Газли газни ер остида сақлаш иншооти ҳажмини ошириш дастури доирасида, табиий газни жамлаш ёки қайта олиш жараёнларини автоматлаштириш(АСКУГ тизимига интеграция қилиш) масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек сентябрь ойида тугалланиши режалаштирилган 2 та газ тақсимлаш станциясининг модернизацияси ҳамда Газли МГҚБ ДКС-4, ДКС-5 “А” ва ДКС-5 “Б”  цехларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ва реконструкция қилиш ишларининг бориши ўрганилди. 

Бошқарув раиси ўринбосари Б.Маматкаримов иштирокидаги навбатдаги учрашув Когон магистрал газ қувурлари бошқармасида бўлиб ўтди. Унда бошқарма тасарруфидаги магистрал газ қувур иншоотларининг самарадорлиги ошириш бўйича 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида сўз борди.

Хусусан, Когон МГҚБ минг километрдан ортиқ юқори босимли магистрал газ қувурларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Бошқармада табиий газни ташиш, истемолчиларга узлуксиз ва сифатли етказиб бериш мақсадида Газли-Когон магистрал газ қувурининг I тармоғи ўтказувчанлигини ошириш мақсадида диаметри 1020 мм, умумий узунлиги 52 кмга тенг бўлган янги юқори босимли газ қувурлари тортилди. Ҳозирги кунда ушбу газ қувурида учинчи босқич ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари бошқармага қарашли ДБСТ (Жарқоқ, Бухоро, Самарқанд, Тошкент) юқори босимли магистрал газ қувурининг II тармоқ 29 кмда модернизациялаш ишлари режалаштирилган. Шунингдек, истемолчиларга газ етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида бошқармага қарашли 11 та ГТС модернизация ва реконструкция қилинади. Бошқармага қарашли юқори босимли магистрал газ қувурлари ҳимоя ҳудудларида жами 753 та ноқонуний қурилма мавжуд. Йиғилишда уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхтаб ўтилди. 

Ташриф давомида бошқармалар раҳбарияти, муҳандис ва мутахассислари иштирокида ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишиш, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр йиғилиш ҳам ўтказилди.

Возврат к списку