jins

Uztransgaz

15.09.2020

Маълумки, шу кунларда Энергетика вазирлигининг Махсус ишчи гуруҳи Республикамизнинг турли ҳудудларида бўлиб, электр ва табиий газ таъминоти тизимларида 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни қандай кетаётгани билан бевосита танишмоқдалар. Бугун гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасида бўлдилар.

Хусусан, Қўнғирот Компрессор станциясига бориб, бу ердаги цехлар фаолиятини кўздан кечиришди. Бугунги кунда 270 нафар ходим меҳнат қилаётган ушбу станцияда 2 та цех ва цехларда ГТ -750-6, ГТ- 700-50 русумидаги 12 та агрегат мавжуд. Станция томонидан шунингдек, 1 гектар майдонда жойлашган мураккаб технологик қурилма - газ қуритиш ускунаси ва турли ўлчамдаги қарийб 500 км магистрал газ қувурларига хизмат кўрсатилади.  Айни кунларда 3 агрегат иш ҳолатида 7 таси заҳирада 2 таси жорий таъмирланмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари Қўнғирот техник сув таъминоти бошқармасида ҳам бўлдилар. Ушбу бошқарма шимолий ҳудуддаги Ақчалоқ, Тулей, Қорақалпоқ Магистрал газ қувурлари бошқармалари, Сода заводи ва Устюрт кимё комплекси каби йирик корхоналарни техник сув билан таъминлайди. Бугун ушбу бошқармада ҳам яқинлашиб келаётган мавсумга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари бу икки корхонада, шунингдек, АГТКСларда куз-қишга тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишар экан, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар беришди.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку