jins

Uztransgaz

21.01.2021

“Урганчтрансгаз" унитар корхонаси директори А.Аминов бошчилигидаги ишчи гуруҳи тизим ташкилотларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, 2021 йилда режалаштирилган қурилиш объектлари ҳамда ишчи-хизматчиларга яратилаётган шароитларни ўрганишга киришди. Дастлабки манзил Қорақалпоғистон Республикаси бўлди. Ишчи гуруҳ Хўжайли ва Қўнғирот оралиғида янги магистрал газ қувури қурилиши режалаштирилаётган объектдадаги тайёргарлик жараёни ҳамда ишчи-хизматчиларга яратилаётаган шарт-шароитларни ўрганди.

Ишчи гуруҳ Техник сув ишлаб чиқариш ҳамда Қўнғирот магистрал газ қувурлари бошқармалари ишчи-хизматчилари билан учрашиб, ишлаб чиқаришдаги мавжуд ҳолат, спорт, хотин-қизлар, ёшлар ҳамда фахрийлар йўналишларида олиб борилаётган ишлар, яратилаётган шарт-шароитлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасидаги таклифларни ўрганишмоқда. Бунинг асосида тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланади.


Возврат к списку