jins

Uztransgaz

30.12.2020

Айни дақиқаларда “Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги Урганч қурилиш-монтаж бошқармасида кўргазмали-семинар бўлиб ўтмоқда. Унда таъмирланган техника воситалари ва чўл шароитида яшаб-ишлаш учун зарур бўлган эҳтиёж буюмлари намойиш этилмоқда.

Маълумки, “Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги магистрал газ қувурлари тармоғи фойдаланишга топширилганига 50 йилдан ошган. Тармоқнинг самарадорлигини ошириш учун доимий равишда қувурларнинг нуқсонли участкаларини аниқлаш, аламаштириш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилиши лозим.

Айни жараён малакали мутахассис, пайвандчи ва механизаторлардан иборат ишчилар бригадаси томонидан мураккаб чўл шароитида об-ҳавонинг инжиқликларига қарамай амалга оширилади. Бундай ҳолатда эса ишчиларга зарур шарт-шароит яратиш мақсадида, тизимдаги 10 дан ортиқ Махсус автотехникаларни барча талабларга жавоб берадиган даражада таъмирланиб, керакли анжомлар билан таъминланади. Шунингдек, чўл шароитида яшаб, ишлаш учун хизматчиларга палатка, катта ҳажмли сув идиши, қозон-ўчоқ, самовар, стол-стуллар, ҳатто кўчма санитария хоналари тайёрланади. 

Семинар доирасида ташкил этилган кўргазмада чўл шароитида ишлаш учун зарур мана шундай анжомлар тақдим этилди. Шу билан бирга семинар иштирокчиларига магистрал газ қувурларида бажариладиган пайвандлаш ишларга тайёргарлик кўриш, беталофат ўтказиш ҳамда таъмирланган участкаларни иш режимига қайта тушириш қоидалари юзасидан маълумотлар берилди.




Возврат к списку