Кўчма донорлик пункти “Ўзтрансгаз” АЖда
Uztransgaz
23.03.2021
Қалби, юрак амрига қулоқ тутиб, ўзи аксарият ҳолларда танимайдиган ёрдамга муҳтож беморга ёрдам қўлини чўзиш – инсонга хос бебаҳо фазилат. Донорлар ҳам мана шундай беғараз ёрдам кўрсатадиган инсонлардир. Бугун “Ўзтрансгаз” АЖда бўлган кўчма донорлик пункти тизимда мана шундай кўнгиллиларнинг оз эмаслигини кўрсатди.

Коронавирус пандемияси туфайли давом этаётган карантин шароитида донорлар сони камайган, донорлик қонига эса эҳтиёж ортган бир шароитда Гемотология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институти Республика қон марказининг сайёр гуруҳи “Ўзтрансгаз” АЖ ижроия аппаратида бўлишди. Сайёр гуруҳга ўнлаб ходимлар кўнгилли сифатида қон топширди.