jins

Uztransgaz

29.12.2020

Янги йил... мўжизаларга бой бу байрамни ҳаммадан кўпроқ болажонлар интиқиб кутади. Уларга қувонч улашиш, шодлигига гувоҳ бўлиш эса жуда завқли. 

Янги 2021 йил кириб келаётганини инобатга олиб, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Республика махсус комиссияси вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларга турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этишни таъқиқлаш, ундан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш юзасидан қарор қабул қилган эди. 

Унинг ижросини таъминлаш, мурғак қалбларга қувонч улашиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси корпоратив байрам тадбирларидан тежаб қолинган маблағлар ҳисобидан Яккасарой туманида жойлашган Ногиронлар уйи, Жамият ҳомийлигидаги 103-махсус мактаб ўқувчилари ҳамда шу мактабда таҳсил олаётган 30-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Янги йил совғалари топширилди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, меҳрга муҳтож, имконияти чекланган болалар давлатимизнинг доимий эътиборида.

Кириб келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин, кўзингизда қувонч балқсин, азиз болажонлар!


Возврат к списку