jins

Uztransgaz

18.05.2021

Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншооти стратегик объектлар сирасига киради. Бу ерда меҳнат қилаётган ҳар бир ходим меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиши шарт. ГЕОСИ ишчи-ходимлари учун вақти-вақти билан ўқув-машғулотлар ўтказилишининг боиси шунда.

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ўқув маркази ўқитувчилари томонидан ташкил этилган машғулотларда фуқаро муҳофазаси соҳасида “Иншоот ишчи-ходимларини тўғри ҳаракатланишга ўргатиш ва тайёргарликдан ўтказиш” мавзуида сўз борди. 30 соатлик дастур асосида ўтказилган дарслар якунида иштирокчиларга сертификат берилди.

Возврат к списку