Хўжаобод ГЕОСИда ўқув тактик машғулотлари ўтказилди
Uztransgaz
22.04.2021
Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншоотида бугун юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда эса бартараф этиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси бўйича ўқув-тактик машғулотлари ўтказилди. Унда Хўжаобод ГЕОСИ Фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва Ёнғин хавфсизлиги хизмати аъзолари фаол иштирок этди.







