jins

Uztransgaz

18.12.2020

“Ўзтрансгаз” АЖ ижроия аппаратининг Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларини жорий этиш бўлими етакчи мутахассис номзодига келтирилган малакавий талаблар:

номзод устувор равишда иқтисод соҳасида олий маълумотга ҳамда етарли билим ва тажрибага эга бўлиши;

йўналиш (МҲХС) бўйича, шунингдек, бухгалтерия ёки иқтисод соҳасида камида 3 (уч) йиллик меҳнат стажига эга бўлиши ёки камида 1 йил халқаро аудиторлик корхоналарида ишлаган бўлиши керак.

Қўшимча талаблар: ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши керак.

Корхонада бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” фанини муваффақиятли топширгани тўғрисида ҳужжат ёки “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)”, “Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)”, “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)” ва “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)” сертификатларидан бирига эга бўлиши маъқулланади.

Маош: Суҳбат давомида.

Бандлик: тўлиқ, иш вақти соат 09:00дан 18:00гача, шанба ва якшанба кунлари дам олиш.

Манзили: Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а уй

Ҳужжат (резюме) электрон тарзда қабул қилинади.

Манзил: msfo@utg.uz.

Хужжатларни қабул қилиш муддати: 2021 йил 8 январь, соат

18:00 гача.

Алоқа учун телефон: (71) 202-10-08 ички рақам (1060).


Возврат к списку