Хавф тезкорлик билан бартараф этилди
Uztransgaz
30.04.2021
Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиладиган диаметри 1020 ммга тенг Пахтакор-Янгиер магистрал газ қувурининг 22-километрида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди. Зудлик билан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида хавф бартараф этилди.



