Хоразмлик газчилар Бухородаги ҳамкасбларига кўмаклашмоқда
01.12.2020
Иситиш мавсуми магистрал газ қувурлари тармоғи ходимлари учун ҳар қачонгидан муҳим. Қайсидир манзилда ўта муҳим тадбирни тез суръатда бажариш тақозо этилган вақтда “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги корхоналарнинг малакали мутахассислари ҳамкор корхоналарга самимий ёрдам қўлини чўзиши анъана тусини олган.

“Урганчтрансгаз” унитар корхонаси тасарруфидаги Урганч қурилиш-монтаж бошқармаси, Заунгур ҳамда Урганч магистрал газ қувурлари бошқармаси, “Газэнерготаъмир” ишлаб-чиқариш техник корхонаси ишчи-хизматчиларидан иборат бир гуруҳ мутахассислар ҳамда махсус автотранспортлар Газли Магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиладиган манзилда меҳнат қилаётгани - шу фикрнинг тасдиғидир.
Хоразмлик газчилар магистрал газ қувурининг магистрал газ ўтказиш тармоғини боғловчи 3 км.дан ортиқ магистрал газ қувуридаги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда ёрдамлашиш учун борди.

Ушбу қурилиш объектида “Урганчтрансгаз” унитар корхонасининг 20 нафарга яқин электр пайвандчи, чилангар ва бошқа ишчи-хизматчилари 10 дан ортиқ махсус транспортидан фойдаланган ҳолда иш олиб бормоқда. Газли МГҚБ газ транспорт тизимининг барқарор ишлашини, шу билан бирга ҳудуддаги исътемолчиларини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш ҳамда объектни муддатида ишга тушириш мақсадида, “Урганчтрансгаз” УК қурилиш-монтажчилари олдига қўйилган вазифаларни белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш мақсадида 24/7 режимида иш олиб бормоқда.
“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати