Когон Магистрал газ қувурлари бошқармасида сайёр қабул ўтказилди
Uztransgaz
03.11.2020
Аввал хабар қилинганидек, якунига етиб бораётган йил давомида “Ўзтрансгаз” АЖ раҳбарияти ва Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан жамиятнинг таркибий тузилмаларига бориб, жисмоний ва юридик шахслар учун доимий сайёр қабуллар ўтказилади.
Хусусан, жорий йилнинг 4-чорагида Когон МГҚБда бўлиб ўтган “Сайёр қабуллар”да бошқарув раисининг ўринбосарлари М.Нажмитдинов ва А.Алимов иштирок этди.
Қабулда фуқаро “Когон Файз Қурилиш” ШҲЖ раҳбари Ш. Каримов мурожаатида 20 йил мобайнида иш юритиб келаётгани, “Когон Файз Қурилиш” ШҲЖга бир маромда, сифатли газ етказиб бериш бўйича “Ҳудудгазтаъминот” орқали шартнома тузилгани, аммо шунга қарамай бир маромда газ етказиб берилмаётганини таъкидлади. Шу сабабли 2020 йил газ етказиб бериш бўйича “Ўзтрансгаз” АЖ билан шартнома тузиш учун амалий ёрдам сўради.
Тадбир сўнгида сайёр йиғилиш юзасидан қарор қабул қилинди. Когон МГҚБ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи И.Остонов, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишловчи масъул А.Мардоновларга мурожаатлар келиб тушганда, зудлик билан тегишли журналларга қайд этиш ва белгиланган муддатларда ҳал этилишини таъминлаш кўрсатиб ўтилди.