jins

Uztransgaz

14.10.2020

Магистрал газ қувурлари тизимини Компрессор станциялари (КС) ва улардаги газ хайдаш агрегат(ГХА)ларсиз, тасаввур қилиб бўлмайди. “Ўзтрангаз” акциядорлик жамияти томонидан фойдаланилаётган магистрал газ қувурлари орқали ҳаракатланадиган табиий газ, КСларга қабул қилиб олиниб, ГХАлар ёрдамида кучайтирилган босим билан кейинги босқичга узатиб берилади. Бугунги кунда тизимдаги КСларда 200 дан ортиқ ГХАдан фойдаланилмоқда. Газ транспорт тизимини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ишлар доирасида барча КСларда ускуна ва жиҳозларнинг беталафот ишлаши учун мукаммал даражадаги тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Хусусан, 1981-85 йилларда ишга туширилган Муборак КСдаги А цехи ўтган вақт мобайнида ўта таъмирталаб бўлиб қолган эди. Бу йил цехнинг тармоғи фаолияти тарихида биринчи маротаба гидравлик синов ишлари ўтказилди. Бу тадбир нафақат Муборакда балки, Магистрал газ қувурлари тармоғида ўтказилган энг муҳим тадбир сифатида соҳа мутахассислари ва тармоқ фаолияти учун аҳамиятли бўлди.


Куз-қишга тайёргарлик жараёнида хорижлик ҳамкорлар хизматидан ҳам фойдаланилди. Жумладан, 4 та авиадвигатель (Муборакдаги 3 та, Ғаллаоролдаги КС 3Б цехларининг 1 та) Россия Федерациясининг АО «Уральский завод гражданской авиации», Газли МГҚБга қарашли 5Б ГССнинг 1 та авиадвигатели эса Украина Республикасининг НПКГ «Заря-Машпроект» корхоналарида мукаммал таъмирланиб ўрнатилди. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ҳам бу йил бир қатор ишлар амалга оширилди. Муборак КСнинг 1 та, Зирабулоқдаги 2-2А КСнинг 3 та, Ғаллаорол 3 Б КСнинг 2 та, Газли шаҳридаги КСнинг 1 та ГХА авиадвигатели Маҳаллийлаштириш бўлими, Компрессор станцияларидан фойдаланиш департаменти, ходимлари ва маҳаллий мутахассислар томонидан таъмирлаб ишга туширилди.


Режа асосида белгиланган ишлар ҳам бу йил кўнгилдагидек амалга оширилди. Когон КС (КС 1)даги, Ғаллаорол КС (КС 3) нинг А ва Б цехларидаги, Ғаллаорол МГҚБ(КС 3Б Янгиер)даги, Зирабулоқдаги, Тошкент МГҚБ Оҳангарон КС цехи, Шимолий Сўх чизиқли КС цехларига қарашли ҳаммаси бўлиб 55 та газ хайдаш агрегати Компрессор станцияларидан фойдаланиш департаменти ходимлари ва маҳаллий мутахассислар томонидан капитал, ўрта ва жорий таъмирланиб қиш мавсумига тайёрлангани фикримизга мисолдир. Магистрал газ қувурларида ер остига кўмилган қувурларнинг маълум участкаларини очиб қувур изоляциясининг ҳолати, металлнинг эрозияга учраганлик даражасини ва пайвандланган жойларида ёрилишлар пайдо бўлгани ёки аксинча эканлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган шурфлаш ва диагностика ишлари Ғаллаоролдаги 3Б КСнинг А ва Б цехлари, Зирабулоқдаги 2-2А КСнинг А ва Б цехларидаги газ тармоқларида ўтказилди. Аниқланган нуқсонлар Компрессор станцияларидан фойдаланиш департаменти ходимлари назорати ва маҳаллий мутахассислар томонидан алмаштирилиб, тизим беталафот ишлашга тайёрланди. 


-  Газли МГҚБнинг ГСС O, ДКС 1 ва ГСС 4 станцияларида 3 тадан ГХАда ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, қиш мавсумида газни ер остида сақлаш омборидан олиб, режим асосида тизимга етказишга тайёр ҳолатга келтирилди. 5ГСС да режим асосидаги ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари ишчи ҳолатида ўтказилган бўлса, 5Б ГССда 1 та авиадвигатель Компрессор стацияларидан фойдаланиш департаменти ходимлари ҳамда маҳаллий мутахасислар томонидан таъмирланиб ишга туширилди. Битта авиадвигатель захира учун йўриқнома асосида йиғиб омборга жойлаштирилди. Тизимдаги барча КСлар учун ёқилғи мойлаш маҳсулотлари сотиб олинди ва заҳираси яратилди. Умуман олганда бу кўрсаткичлар “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги барча ГХАларнинг мавжуд талабларга кўра куз-қиш мавсумига 100% тайёр ҳолга келтирилганини билдиради. Эътиборли жиҳати - бу натижалар сўнгги 5 йил давомида кузатилмаган эди. Магистрал газ қувурлари тизимидаги минглаб ходим ва мутахассисларнинг заҳматли меҳнатлари натижаси эса мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб хисса қўшиш мақсадидаги эзгу интилишларининг бир кўринишидир.

Баҳром Мусаев – “Ўзтрансгаз” АЖ Компрессор
стацияларидан фойдаланиш департаменти бошлиғи

Возврат к списку