КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
15.10.2020
Коррупция ривожланиш йўлидаги мислсиз ғов, катта тўсиқдир. Мамлакатимизда бўлаётганидек, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти тизимида ҳам бошқарув аппарати ва жамият таркибга кирувчи ташкилотлар ходимларида барча корпоратив бошқариш даражаларида қайси кўриниш ёки шаклда бўлмасин коррупция хатти-ҳаракатларига асло тоқат қилмаслик тўғрисида бир хил тушунчани шакллантириш каби вазифалари ва усулларини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи қоидалардан иборат “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати” ишлаб чиқилган. Унда Республикамизда амалда бўлган “Коррупцияга қаршиш курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Республикамиз Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар кўзда тутилган.
Мазкур меъёрий ҳужжат “Ўзтрансгаз” АЖнинг бошқарув органлари аъзолари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланиб, унинг вазифалари - ходимлар, раҳбарият ва бошқа шахсларни жамият ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларда Коррупцияга қарши курашишга оид қонуний асослар, шу йўналишдаги халқаро Конвенциялар тўғрисида хабардор қилиш, тизимда коррупция фаолиятига жалб қилиш хавфини минималлаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни умумлаштириш ва тушунтириш, коррупция ҳолатлари тўғрисида маълум қилиш учун пештахталарини шакллантириш, бу борадаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш мажбуриятларини ўрганиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Сиёсат талаблари АЖнинг шўъба ва тобе ташкилотида шунингдек, “Ўзтрансгаз” АЖ бевосита ёки билвосита иштирок этадиган бошқа жамиятда улар амалга киритилганидан сўнг жамият низоми ва жамиятда ўрнатилган тартибга мувофиқ ижро этиш учун мажбурий бўлади. Бу талабларни бузувчи ҳаракатлари учун жавобгар бўладилар ва бу ҳақида жамият тизимида ишлаётган барча раҳбар ва ходимларнинг лавозим йўриқномаларида акс эттирилади.
Мазкур меъёрий асоснинг асосий тамойилларида аввало – операцион, инвестицион ва бошқа фаолият турларини амалга оширишида коррупциянинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига тоқат қилмаслик кўзда тутилган. Бу тамойил Компания номидан ёки унинг манфаатлари бўйича ҳаракат қилувчи ўзга шахслар учун бизнесни у ёки бу мамлакатда олиб борилишидан қатъий назар коррупция хатти-ҳаракатларида бевосита ёки билвосита, шахсан ёки воситачилик орқали иштирок этишга қатъий таъқиқни англатади. Мазкур қоидаларда шунингдек, қонунийлик, коррупция фаолиятига жалб қилиш хавфларини мунтазам баҳолаш, тегишли тартиботларнинг тизимли ва мутаносиблиги, лозим даражадаги эҳтиёткорлик, ўзаро ҳамкорлик қилиш қабилар ҳам эътиборга олинган.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий қоидаларда совғалар ва вакиллик харажатлари, хайрия, хомийлик ва молиявий ёрдам, контрагентлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, воситачилар орқали ва ўзга шахслар фойдасига тўловлар, давлат ёки жамоат бирлашмалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, назорат ва аудит, коррупцияга қарши экспертизани ўтказиш кабилардан иборат бўлимлар ўрин олган. Компания ишбилармонлик совғаларига ва ишбилармонлик меҳмондўстлиги учун харажатларини бизнес юритишнинг ва умум қабул қилинган ишбилармонлик муҳитининг зарурий қисми сифатида тан олади, унга нисбатан ҳалоллик ва шаффофлик шароитини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, бу соха коррупция фаолиятига жалб қилиш хавфсизлик нуқтаи назаридан заиф деб ҳисобланади. “Ўзтрансгаз” АЖ номидан ёки унинг манфаати учун амалга ошириладиган шу каби барча операциялар - қўлланиладиган қонун ҳужжатлари, жамиятнинг касб-одоби этикаси ва бошқа маҳаллий меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб бериши, аниқ бизнес-мақсад мавжудлигини назарда тутиш, совға берувчи ёки ишбилармонлик меҳмондўстлиги бўйича тадбирлар ташкилотчиси олдида қандайдир мажбуриятлар пайдо бўлишини назарда тутмаслиги кабилар эътиборга олинган. Умуман олганда мазкур дастурий асосда тараққиётнинг ҳақиқий кушандаси бўлган коррупцияга йўл қўймаслик учун барча чора-тадбирлар назарда тутилган ва ҳозир “Ўзтрансгаз” АЖ тизимида мазкур ҳужжатга амал қилинмоқда.
“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати