jins

Uztransgaz

08.06.2021

“Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув аппарати департаментлари ва тизим корхоналарининг раҳбарлари иштирокида видеоконференц алоқа шаклида йиғилиш ўтказилди. Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М.Нажмитдинов раҳбарлигида ўтган онлайн учрашувда тизимнинг 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида беталафот ва барқарор ишлашини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди. Когон Магистрал газ қувурлари бошқармаси ходимлари томонидан ДБСТ газ қувурида нуқсонли қисмлари борлиги аниқланган10 км масофадаги газ қувурини қисқа муддатда алмаштириб, гидросинов ишлари ўтказилганлиги ва тармоққа улангани учун миннатдорлик билдирилди.

Ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари ўзлари бошчилик қилаётган бошқармаларда реконструкция ва таъмирлаш жараёнлари қандай босқичда давом этаётгани, газ тақсимлаш ва ўлчаш станцияларида реконструкция жараёнларининг бориши тўғрисида ҳисобот беришди. Бошқарув аппарати томонидан қандай ёрдам зарурлиги сўраб, билдирилган таклифларни қаноатлантириш учун масъулларга қатъий топшириқ берилди. Кузгача муддатда тезкорлик билан барча зарур тадбирларни амалга ошириб, тармоқни тайёр ҳолатга келтириш борасида барча куч ва имкониятлар ишга солиниши бугунги кун талаби экани таъкидланди.

Возврат к списку