jins

Uztransgaz

27.11.2020

Маҳаллий саноатни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини яратиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турларини кўпайтириш, харидоргир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш - бугуннинг муҳим талабларидан бири. Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 10 мартда қабул қилинган “2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги қарор айни мақсадларни амалга оширишда муҳим дастур бўлди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти тизимида хусусан, “Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турлари сони ортиб, бугунги кунда 60 га яқинни ташкил этмоқда. 


Бугунги кунда “Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги корхоналарда 11 та цех фаолият кўрсатмоқда. Уларда лего, пишиқ ғишт, мих, эмаль краска, оҳак, керамзит, водоэмульсия, шпатлёвка каби қурилиш маҳсулотлари, офис, баннер қоғозлари,  шунингдек, мебель ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида 50 нафарга яқин кишининг бандлиги таъминлаган. Жорий йилнинг 10 ойида қарийб 6 млрд. сўмлик товарлар ишлаб чиқарилиб, хизматлар кўрсатилган.


2020 йил 10 ой мобайнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 84% реализация қилинди. Шунинг 45% Республикамиз вилоятларида жойлашган ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади. Аҳолига сотилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизмат турлари 535 млн. сўмни ташкил этган бўлса, Сирдарё вилоятининг “Сардоба” ва Бухоро вилоятининг “Олот” туманига 304,5 млн. сўмлик маҳсулот етказиб берилган. 


Ҳозирги пайтда мазкур корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 916,6 млн. сўмлик тайёр маҳсулотлар захираси мавжуд. Айни дамда ушбу маҳсулотлар ўз харидорларини кутмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку