МАҲОРАТЛИ ПАЙВАНДЧИЛАР СИНОВИ
Uztransgaz
15.01.2021
Мамлакатимизда мавжуд магистрал газ қувурлари тармоғи бугунги кунда қарийб 13 200 км ни ташкил этади. Улар орқали 2020 йилда аҳоли, ижтимоий объектлар ва йирик саноат корхоналарига 39,7 млрд. куб метр табиий газ етказиб берилди. Бу кўрсатгич 2019 йилдагига нисбатан қарийб 1,9 млрд. куб метрга кўп демак. Аҳоли сони, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектлар қурилиши, саноат тармоғининг кенгайиши табиий газ тизимидаги ислоҳотларни тезкорлик билан янги босқичга олиб чиқишни тақозо қилади. Шу мақсадда “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан Ўзбекистон газтранспорт тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди.
Унинг дастлабки босқичида 400 км дан ортиқ узунликдаги магистрал газ қувурининг қурилиши кўзда тутилган. Бу эса ўз-ўзидан бўлмайди. Замонавий лойиҳалар катта миқдордаги маблағ, қудратли техника ҳамда ўз ишининг устаси бўлган мутахассислар ёрдамида амалга оширилади. Айни кунларда ушбу салмоқли лойиҳани бошлаш бўйича пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
Қувурларни улаб яхлит бир тармоқ шаклига келтиришда пайвандчиларнинг ўрни муҳим. Бир қарашда унчалик мураккаб туюлмаган бу оловли вазифанинг белгиланган технологияларига амал қилиб, астойдил ёндошилмаса, юқори босим остидаги ўтказувчанлик қувватига эришиб бўлмайди. Катта диаметрдаги қувурларни бир-бирига улашдек ноқулай ва мураккаб жараёнда мутахассис маҳорати ва тажрибаси, уқуви ва моҳирлиги ўз сўзини айтади.
“Ўзтрансгаз” АЖ Саноат хавфсизлиги қўмитаси билан ҳамкорликда йирик лойиҳанинг қурилиш ишларига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида пайвандчи мутахассисларни саралаш тадбирини ташкил этди. Айни кунларда Когон магистрал газ қувурлари бошқармасида газ қувурлари қурилишига алоқадор 10 та ташкилотнинг 400 га яқин пайвандчилари аттестациядан ўтказилмоқда. Танлов жараёнида пайвандлаш технологияси бўйича ишлаб чиқилган техник харита асосида иштирокчиларнинг пайванд чоклари сифати ҳамда техник-амалий кўникмалари баҳолаб борилмоқда.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда хорижий экспертлардан иборат мутахассислар гуруҳи амалга оширилаётган ишлар сифати устидан назорат олиб бормоқда.
Аттестация жараёнига тажрибали хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳам кўзда тутилган. Синовда муваффақиятли натижа кўрсатган 600 га яқин мутахассис 2021 йилги қурилишларда иштирок этади.