jins

Uztransgaz

09.11.2020

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 27 октябрдаги “Ўзтрансгаз” АЖ газ транспорт тизими иншоотларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш тўғрисида”ги 136-сонли буйруғига асосан, жамият бошқарув аппарати мутахассислари томонидан Магистрал газ қувурлари бошқармалари тақдим этган “2020/2021 йиллар куз-қиш даврига тайёргарлик “Паспорт”ларининг ҳақиқий аҳволини жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 


Жумладан, дастлаб Самарқанд МГҚБга қарашли магистрал газ қувурларнинг линия қисми, кранли узеллар, қувурларнинг ер устидан ўтган қисмлари (воздушные переходы), электр кимёвий ҳимоя воситаларинг ҳолатлари ва Газ тақсимлаш станцияларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди.

Хусусан, диаметри 1020 мм бўлган “Шўртан-Сирдарё” магистрал газ қувурининг 156 -, 165- ва 173-километрларида жойлашган кранли узеллар ва 170 - километрда қувурнинг ер устидан ўтган қисми ҳолати;


-диаметри 720 мм бўлган “Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент” магистрал газ қувурининг Зарафшон дарёсини кесиб ўтувчи 236 км ер усти қисми ҳамда ушбу магистрал газ қувурининг 224- ва 267-километрларидаги таъмирланган қисмлари;

-магистрал газ қувурлардаги катодли ҳимоя станцияларининг амалдаги ишлаш жараёни текширилди. Камчиликлар аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли тавсиялар берилиб, тезкор равишда жойида бартараф этилди.


Ушбу ўрганиш тадбири ноябрь ойининг охирига қадар давом эттирилиши белгиланган.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку