jins

Uztransgaz

02.11.2020

“Урганчтрансгаз” Унитар корхонаси томонидан унинг тасарруфидаги магистрал газ қувурларининг муҳофаза майдонларида ноқонуний қурилмаларнинг олдини олиш ва мавжудларини хавфсиз ҳудудларга кўчириш борасидаги тадбирлар режали асосда амалга оширилмоқда.



 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Саноат Хавфсизлиги Давлат Қўмитасининг 2019 йил 19-ноябрдаги 04/01-238-б-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ишчи гуруҳига “Урганчтрансгаз” УКдан Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича етакчи мухандислар Д.Холмуратов ва С.Юсуповлар бриктирилган бўлиб, ушбу ишчи гуруҳ томонидан барча Магистрал газ қувурлари бошқармаларига (МГҚБ) қарашли таркибий бўлинмаларга чиқиб ўрганишлар ўтказилди.


   Магистрал газ қувурларининг муҳофаза майдонларида янги қурилишларнинг барпо этилишига йўл қўймаслик мақсадида, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июлдаги №113-сонли Мажлис баёнининг 8-бандида кўрсатиб ўтилган “Ҳудудларда бино ва иморатлар қуриш ёки бошқа мақсадлар учун ер майдонлари ажратиш масаласида магистрал газ қувурлари бошқармаларининг ҳам хулосасини олиш амалиёти жорий этилиши” муносабати билан бу борадаги мавжуд ҳолат тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Хоразм вилояти ҳокимига ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаларига ҳамда МГҚБлар томонидан барча туман ҳокимликларига ҳар чоракда мунтазам равишда хатлар юборилмоқда.


 Шунингдек, тасдиқланган графикка асосан, 27 октябрь куни Боғот ва Қўшкўпир туманларида, 28 октябрда “Шимолҳудудгаз” ташкилоти биносида, Қўнғирот МГҚБ биносида ва 29 октябрь куни Тўрткўл туман ҳокимлиги биносида Магистрал газ қувурлари ўтган барча туманларнинг ҳокимлик маъсул мутахассиси, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, архитектура бўлимларининг ходимлари, ФВБ ходимлари ҳамда Саноат хавфсизлиги Давлат Қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси инспектори Қ.Искандаров иштирокида муҳофаза майдонларида ер қазиш, экинларга ишлов беришда белгиланган қоидаларга риоя қилиш ҳамда ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш бўйича йиғилишлар ўтказилиб, баённомалар тузилди.


   Шунингдек, Хоразм вилояти телерадиоканалида 2020 йил 20 февралдаги №29-сонли, 2020 йил 10 мартдаги №37-сонли шартномаларга асосан кунига 2 мартадан, Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл, Элликқаъла, Беруний ва Амударё туманлари учун ТТВ телеканали орқали 2020 йил 20 февралдаги №16-сонли шартномага асосан тайёрланган видеоролик кунига 3 мартадан доимий равишда эфирга узатилди.


“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку