jins

Uztransgaz

30.11.2020

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналар тоифаланган объектлар ҳисобланади. Муборак МГҚБ шулардан бири. Яқиндагина бошқармада муҳим тадбир — ўқув-машғулотлари ўтказилди.


Махсус тактик ўқув-машғулотлари тизим фаолияти давомида содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси шахсий таркибининг амалий ҳаракатларини ўрганишга бағишланди.

Машғулотлар аввалида дастлаб “Йиғин” сигналига асосан объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаси таркибининг бир майдонга йиғилиши ва фуқаро муҳофазаси тузилмаси билан саф кўриги ўтказилди.


Навбатдаги машғулотда алоқа ва хабар бериш гуруҳининг газ сиқув станциясида фавқулодда вазият юз берганда ахборот узатиш ҳаракатлари кўрсатиб берилди.

Объектнинг ёқилғи газини узатиш блоки газ қувурида содир бўлган ёнғин натижасида жиддий шикастланган хизмат кўрсатувчи ходимларни қутқариш, хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари машғулотларнинг навбатдаги шарти бўлди.


Газ сиқув станциясидан чиқувчи газ қувури (Муборак-Зирабулоқ магистрал газ қувурининг 3-километри) ёрилиши натижасида содир бўлган ёнғинни бартараф этишда объект тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам ўзига хос маҳорат билан амалга оширилди.


Махсус-тактик ўқув машқларида 70 дан ортиқ ходим иштирок этди ва 10 дан ортиқ махсус муҳандислик техникалари жалб қилинди.

Объект ишчи-хизматчилари, фуқаро муҳофазаси тузилмаси ва қўриқлаш хизматининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширадиган ҳаракатларидан иборат махсус-тактик ўқув машғулоти – тизим ишчи-ходимларининг фуқаро муҳофазаси соҳасидаги билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятли.


Тадбир якунида масъул мутахассислар томонидан объект фуқаро муҳофазаси тузилмаси шахсий таркибининг амалий тадбирларни бажаришдаги ҳаракатлари, махсус кийим ва асбоб-анжомлар билан жиҳозланганлигини инобатга олинган ҳолда – “Муборак МГҚБ Фуқаро муҳофазаси тузилмаси шахсий таркиби содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишга тайёр”, деб баҳоланди.

“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку