jins

Uztransgaz

30.10.2020


 “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги корхоналарнинг 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни ва тизим фаолиятида муҳим ўрин тутувчи объектлар билан таништиришга бағишланган Пресс-тур ташкил этилди. Унда жамиятнинг Бухоро вилоятида жойлашган таркибий тузилмалари билан танишиш кўзда тутилган. Оммавий ахборот воситалари вакиллари дастлаб Қоракўл туманида жойлашган “Қоракўл”, “Олот” газ тақсимлаш станциясига ташриф буюрдилар. Станциянинг бугунги ҳолати ва имкониятлари билан яқиндан танишдилар.


Мазкур объект бугунги кунда тармоқдаги шу каби станциялар ичида намунали кўриниш касб этган. Чунки станция тўлиқ реконструкция қилинди. Станциягача бўлган Ромитан-Олот-Қоракўл йўналишида 38 км масофадаги диаметри 325 мм бўлган газ қувури 720 мм қувурларга алмаштирилди. Ўта мураккаб чўл шароитида бу тадбирлар қисқа муддатда қуриб битказилганлиги эътиборлидир. Бугунга келиб ушбу станциянинг табиий газ ўтказувчанлик қуввати 2 баробарга ортди. Бу эса нафақат 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида балки ундан кейинги вақтда ҳам табиий газ таъминотини барқарорлаштиришга хизмат қилади.


Журналистлар станциядаги мавжуд имкониятлар, тизим ишига жорий этилган янгиликлар ва жорий куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши каби саволларига мутахассислардан жавоб олдилар. Медиа-тур иштирокчилари танишадиган навбатдаги манзил Газли шаҳрига бўлади. 


     “Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

Возврат к списку