jins

Uztransgaz

07.04.2021

“Ўзтрансгаз” АЖнинг операцион самарадорлигини ошириш мақсадидаги тадбирлар тизимли тартибда давом эттирилмоқда. Шу мақсадда нуфузли халқаро консалтинг компаниялари ўртасида танлов эълон қилиш учун техник топшириқ тайёрлаш, уни муҳокама қилиш ва тижорат таклифларини йиғиш ишлари амалга оширилди. Бу борада Ernst&Young KPMG ҳамда PWC компаниялари вакиллари билан муҳокамалар ўтказилди. 

Тижорат таклифлари ўрганиб чиқилганидан сўнг KPMG халқаро консалтинг ташкилотининг тижорат таклифи  ғолиб деб топилди. 

Айни кунларда KPMG вакилларидан иборат ишчи гуруҳи ўзбекистонлик мутахассислар билан операцион самарадорликни ошириш бўйича  “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги корхоналарни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.  Газли МГҚБда ҳам мавжуд ускуналарнинг ишлаш ҳолати, тартиби ва ишончлилигини ошириш йўллари белгилаб олинмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича ишлаб чиқилган хулосаларга кўра, қўшимча автоматизацияни жорий қилиш, табиий газни сифатли ва хавфсиз транспортировка қилиш бўйича таклиф берилади. Операцион ва институционал самарадорликни ошириш, функционал таҳлил, корхона ташкилий моделини ўзгартириш ва трансформация қилиш масалалари, шунингдек компания тизимини яхшилаш бўйича таклифларни амалга ошириш натижасида “Ўзтрансгаз” АЖнинг молиявий нуқтаи назардан самарадорлигини ошириш кўзда тутилмоқда.

Возврат к списку