jins

Uztransgaz

14.01.2021

“Урганчтрансгаз” УК тасарруфидаги Ақчалоқ Магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан  бошқарма хизмат кўрсатувчи ҳудудда жойлашган Ўрта Осиё Марказ магистрал газ қувури (САЦ II)да аниқланган нуқсонли қисмларни алмаштириш бўйича ишлар бошлаб юборилди. 

Бу тадбирни амалга ошириш ишларига тизимдаги қуйи ташкилотларнинг малакали мутахассислари, электр пайвандчи ва механизаторлари жалб қилинди. 

Мураккаб чўл шароитида давом эттирилаётган ишларни олиб бориш учун ишчи-хизматчиларга барча шароитлар яратилган. 

“Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари М. Нажмитдинов “Урганчтрансгаз” УК раҳбарияти билан қувур алмаштирилаётган иш жойига борди. Режалаштирилган ишлар муҳокама қилиниб, аниқ кўрсатмалар ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Маълумот учун: мазкур тадбир натижасида табиий газ транзити ҳажмини 1,5 баробарга ошириш кўзда тутилган.








 

Возврат к списку