jins

Uztransgaz

12.07.2021

Ғаллаорол МГҚБда ҳам шу кунларда 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни қизғин давом эттириляпти. Диаметри 1020 мм бўлган "Пахтакор-Янгиер" магистрал газ қувурининг 22-54 километри оралиғида гидросинов ишлари олиб борилмоқда. Бу масофадаги қувур алмаштириш ишлари  пудратчи "Epsilon" компанияси томонидан амалга оширилди. Синов натижаси муваффақиятли деб баҳолангач, қувур табиий газ тармоғига уланади. 

Бошқармада шунингдек, диаметри 325 мм бўлган "Жиззах-Шимолий" ГТС отводининг 0,2 км нуқсонли қисмини алмаштириш ишлари ҳам якунига етди. Олиб борилаётган бу каби ишлар қувурларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга имкон беради.

Возврат к списку