
РОҚ магистрал газ қувури тармоғи 1986 йилда қурилган бўлиб, диаметри 320 миллиметрли газ қувурларидан иборат эди. Қисқа вақт давомида ана шу тармоқнинг 38 км қисмидаги қувурлар диаметри 720 миллиметрли газ қувурларига алмаштирилди. Бу тадбир тармоқнинг ўтказувчанлик қувватини қарийб 2 баробардан қўпроққа ва ўз навбатида “Қоракўл” газ тақсимлаш станциясининг табиий газ ўтказувчалигини ҳам сезиларли даражада оширади. ГТСда Олот тумани учун табиий газ етказиб бериш мақсадида янги саноат тармоғи ҳам қурилди. Унинг ўтказувчанлик қуввати соатига 49 минг метр кубни ташкил этади. Амалга оширилган ишлар, 50 га яқин техника ва 100 нафардан ортиқ малакали мутахассислар жалб этиб, 2 навбатда туну-кун иш ташкил қилинган ҳолда тезкор тартибда олиб борилди. Шу кунларда қурилиш монтаж ишлари якунланганидан кейинги муҳим жараён - тармоқни гидросиновдан ўтказиш ишлари ҳам муваффақиятли ўтказилиб, ижобий натижалар қайд этилди. Тармоқ фойдаланишга топширилди.

Бу заҳматли меҳнатларнинг замирида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг – мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга хисса қўшиш ва истеъмолчиларнинг табиий газ таъминотини барқарорлаштиришдек эзгу мақсади мужассам. Қолаверса, жамиятнинг истеъмолчиларга навбатдаги туҳфаси, дейиш мумкин.
“Ўзтрансгаз”АЖ Матбуот хизмати