jins

Uztransgaz

11.06.2021

Бугунги кунда “Ўзтрансгаз” АЖ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ташкилотни молиявий соғломлаштириш бўйича тадбирлар амалга ошириляпти. Эътиборли йўналишлардан бири тизим трансформацияси ҳисобланиб, унинг асносида келажакда бошқарувнинг замонавий тамойилларини яратиш, уни такомиллаштириш мумкин бўлади.

Айни йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро молиявий институтлар, консалтинг компаниялар жалб этилди. Трансформация масалаларида ҳамкорлик йўлга қўйилган хорижий компаниялардан бири "Россия экспорт маркази" АЖдир. “Россия экспорт маркази” АЖ – россиялик экспортерларга кенг кўламдаги молиявий ва молиявий бўлмаган хизматларни кўрсатувчи давлат институти саналиб, таркибига "Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурталаш агентлиги" ҳамда "РОСЭКСИМБАНК" АЖни бириктирган.

"Россия экспорт кредитлари ва инвестицияларини суғурталаш агентлиги" рискларни бошқариш директори, "РОСЭКСИМБАНК" АЖ департамент бошлиғидан иборат "Россия экспорт маркази" вакиллари "Ўзтрансгаз" АЖда бўлишди. Учрашув давомида Жамиятни ривожлантиришга хизмат қилувчи ҳамкорликдаги тадбирлар, муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Возврат к списку