jins

Uztransgaz

17.05.2021

Бошқарманинг Газ тақсимлаш, газни ўлчаш станцияларини эксплуатация қилиш хизмати томонидан 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида ГТСларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва табиий газ етказиб беришда барқарорликни таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилди:

 ГТСга кириш-чиқиш қувурларининг изоляцияси, тозалаш филтрлари ва ўлчов мажмуаларининг дренаж тизимларини, шунингдек беркитиш мосламаларини назорат қилиш ва таъмирлаш, босим ростлагичларни текшириб, тафтишдан ўтказиш ишлари тўлиқ бажарилди;

 Газ иситгич қурилмалари, одорант тизимини тафтишдан ўтказиш тадбирлари, диафрагмаларни қишки мавсумга тайёрлаш, ўлчов мажмуалари изоляциясини янгилаш бўйича белгиланган тадбирлар ҳам тўлиқ амалга оширилди;

  Айни кунларда нуқсонлар аниқланган 13 та беркитиш мосламасини алмаштириш ишлари давом этмоқда;

 Жорий йилда 7та ГТСни реконструкция қилиш ишлари ҳам режалаштирилган.

Возврат к списку