Самарқанд МГҚБда профилактика тадбирлари
Uztransgaz
03.05.2021
Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси 2 та йўналишдаги “Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент” ва “Шўртан-Сирдарё” магистрал газ қувурларига хизмат кўрсатади. Ҳозирда тармоқ эксплуатация хизмати томонидан газтранспорт тизими иншоотларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан тадбирлар амалга ошириляпти.

“Шўртан-Сирдарё” магистрал газ қувурининг 214-километрида Зарафшон дарёсининг устидан ўтувчи қисмини таъмирлаш, коррозиядан ҳимоялаш, дарё кирғоқларини мустаҳкамлаш каби профилактика ишлари шулар жумласидан. Фавқулодда ҳолатларда тармоқ кранларининг тўлиқ ишлашини таъминлаш борасидаги вазифалар ҳам режа доирасида бажариб бориляпти.