jins

Uztransgaz

25.01.2021

Фарғона Магистрал газ қувурлари бошқармаси асосан Магистрал газ қувурларидан техник фойдаланиб, Фарғона водийси вилоятларига табиий газни белгиланган меъёр бўйича етказиб бериш билан шуғулланади. Бугунги кунда бошқармада 500 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилади ҳамда улар томонидан 1600 км узунликдаги магистрал газ қувурларига хизмат кўрсатилади.


Фарғона МГҚБ томонидан 2020 йил давомида қувурларда содир бўлган газ сизиб чиқиши билан боғлиқ 6 та ҳолат бартараф этилди. Диаметри 1020 мм бўлган Риштон айланма қувурининг нуқсонли қисмлари алмаштирилди. Қўқон ГТСнинг чиқиш қувури алмаштирилиб, 1300 метрга яқин қисми реконструкция қилинди. 


Муҳофаза майдонлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айни майдонларда жойлашган 400 га яқин бино ва иншоот эгаларига талабнома юборилди. Фарғонада 370, Андижонда 298, Наманганда 252, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 128 нафар фермерга муҳофаза майдонидаги ерлардан фойдаланаётгани учун билдирги берилиб, далолатнома тузилди. 

2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик пайтида мавжуд ГТСга кирувчи ва чиқувчи қувурлар изоляцияси текширилди, 1300 га яқин очиб-ёпиш мосламалари тафтиш қилинди, 10 та очиб-ёпиш мосламаси таъмирланиб, 8 таси алмаштирилди. 

Электр кимёвий ҳимоя бўйича 175 та ЭКҲ станцияси, 75 та трансформатор, юқори ва паст кучланишли 80 километр узунликдаги ҳаво тармоқлари таъмирланди.

Бошқарма томонидан 2021 йил учун белгиланган вазифалар салмоғи ҳам кенг қамровли. Хусусан, газ қувурларининг нуқсонли қисмларини алмаштириш, бир нечта ГТСни реконструкция ва модернизация қилиш шулар жумласидан.


Возврат к списку