jins

Uztransgaz

04.02.2021

Хўжаобод ГЕОСИ “Ўзтрансгаз” АЖ таркибидаги иккита газ омборининг бири ҳисобланиб, водий вилояти табиий газ истеъмолчиларини "зангори ёқилғи" билан таъминлашдаги муҳим нуқта саналади. Бугун мазкур иншоотда 350 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. 


ГЕОСИ фаолиятида 2020 йилда қатор тадбирлар амалга оширилди. Олиб борилган ишлар компрессорлар қувватини ошириш ва иш самарадорлигига қаратилгани билан эътиборга лойиқ. Хусусан, Газ компрессор хизмати бўйича компрессорларни ҳаракатга келтирувчи - 2 та қувват турбинаси ҳамда 1 та газогенератор мукаммал таъмирдан чиқарилиб, ишга туширилди. 10 та газ қудуғи мукаммал таъмирланди. 


Газ тозалаш ва қуритиш цехида чет элда ишлаб чиқарилган ДЭГ (диэтиленгликоль - қатламлардан олинган газни қуритишда фойдаланилади) ҳайдаш насослари учун корпус ва эҳтиёт қисмлар (маҳаллийлаштириш дастурига асосан “Ўзбекхиммаш” заводи билан ҳамкорликда) тайёрланди.


Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖнинг кўрсатмаси асосида “Ўзлитинефтгаз” лойиҳа институти томонидан иншоотда актив газ ҳажмини 1050 млн. куб метрга етказиш бўйича лойиҳаолди ҳужжатлари ишлаб чиқилди.    


2021 йилда ушбу лойиҳа бўйича 1 та газ тўплаш шохобчаси, 10 та газ қудуғи, газнинг паст ҳароратли сеперация линияси ҳамда янги коллектор қуриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Газ компрессор хизматида 1 та гозогенератор, 1 та қувват турбинаси мукаммал таъмирдан чиқарилади.

Возврат к списку