jins

Uztransgaz

02.02.2021

Муборак Магистрал газ қувурлари бошқармаси ҳам “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги муҳим бўғимлардан бири. 500 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилаётган бошқарма хизмат кўрсатаётган магистрал газ қувурларининг узунлиги айни пайтда 1500 км дан ортиқни ташкил этади. 


2020 йил давомида Муборак МГҚБ томонидан диаметри 1020 мм бўлган Муборак-Зирабулоқ қувурининг ҳамда Келиф-Муборак газ қувурининг салкам 6 км қисми алмаштирилди.  

Бошқарма ҳовлиси 2020 йил август ойида ҳар қачонгиданда гавжумлашди. Чунки бу ерда Республикамиз ҳудудларидан келган мутахассислар иштирокида Магистрал газ қувурларидан фойдаланишга оид техник қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда гидросинов ишлари амалга оширилди. Тармоқ ишга туширилганидан буён илк марта ўтказилган бу жиддий тадбир ўзига хос ноёб ва мураккаб вазифа эди. Муҳими мутахассисларимиз хорижий ҳамкорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, масъулиятли ишни муваффақиятли ўтказди. 


Муҳофаза майдонлари хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам доимий эътибордаги масала сифатида аҳамиятли. Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳудудидан ўтувчи магистрал газ қувурларининг муҳофаза майдонларида жойлашган 130 га яқин бино ва иншоот эгаларига талабнома юборилган, билдиргилар берилган ва далолатномалар тузилган. 


2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида Қашқадарё ҳамда Сурхондарё ҳудудларида жойлашган ГТСга кирувчи ва чиқувчи қувурлар изоляцияси ва 1000 га яқин очиб-ёпиш мосламалари тафтиш қилинди, таъмирланди ва алмаштирилди. “Жалилбек” станцияси реконструкция қилиниб, намунали ГТС ҳолатига келтирилди. 


Бошқарма томонидан 2021 йил учун белгиланган вазифалар салмоғи ҳам кенг қамровли. Хусусан, газ қувурларининг нуқсонли қисмларини алмаштириш, бир қанча ГТСни реконструкция қилиб, намунавий ҳолатга келтириш режалаштирилган.

Возврат к списку