САЦ-2 магистрал газ қувурида гидросинов ишлари муваффақиятли якунланди
Uztransgaz
23.07.2021
"Урганчтрансгаз" УК Ақчалоқ МГҚБ томонидан хизмат кўрсатиладиган САЦ-2 магистрал газ қувурини гиросиновдан ўтказиш тадбири амалга оширилди. Гидросиновга тайёрлаш жараёнида қувурнинг 677-километридаги қисмига диаметри 1200 мм бўлган тармоқ крани, 300 мм диаметрли айланма крани ўрнатилди.

Гидросинов вақтида сув босими 24 соат давомида 55 кг ҳажмда ушлаб турилди. Қувур ичидаги сувни чиқариш учун тозаловчи поршенни юбориш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Қувур бўйлаб зарур технологик тадбирлар (тармоқ кранларини ва катушкаларни изоляция қилиш ишлари) якунлангач, қувур устини тупроқ билан кўмиш амалга оширилди.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида 2 навбатда иш ташкил қилиб бажарилган бу тадбир қувурнинг ишончлилигини мустаҳкамлаб, ўтказувчанлик қувватини оширишга хизмат қилади.