Савол беринг, жавоб берамиз!
Uztransgaz
01.12.2020
САВОЛ: Маҳалладан ўтган газ қувуридан хусусий сауна учун фойдаланиш мумкинми, веб порталдаги шахсий кабинетга кириш, ундан фойдаланиш тартиби қандай, суюлтирилган газни олиш учун нима қилиш керак?
ЖАВОБ: Шу ва шу мазмундаги саволлар истеъмолчилар, улгуржи ташкилотлар, давлат, нодавлат ташкилот вакиллари томонидан жуда кўп берилади. Давлатимиз раҳбарининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан “Ўзтрансгаз” АЖ нинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари негизида “Ҳудудгазтаъминот” алоҳида АЖ шаклида ташкил этилди.
Қарорда ҳар 2 жамиятнинг вазифалари аниқ кўрсатилган. “Ўзтрансгаз” АЖ - табиий газни етказиб бериш, жумладан экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ташкилотлардан харид қилиб, магистрал газ қувурига уланган истеъмолчиларга табиий газни сотиш бўйича оператор саналади. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ эса газ тарқатиш тармоқларини эксплуатация қилиш ва аҳолига ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газни етказиб бериш функцияларини бажаради.
Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига асосан, жорий йилнинг 1 июлидан республикамизда истеъмолчиларга табиий газни сотиш юзасидан қуйидаги ўзгартиришлар киритилган:
“Ўзтрансгаз” АЖ - тўғридан-тўғри магистрал газ узатиш тизимига уланган, стратегик аҳамиятга эга бўлган “Иссиқлик электр тармоқлари”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг корхоналари каби истеъмолчиларга табиий газ етказиб беради.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ эса тақсимлаш газ қувурларига уланган улгуржи истеъмолчиларга (АГТКШлар, иссиқхона хўжаликлари, цемент, ғишт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари, нонвойхоналар в.ҳ) ҳамда аҳоли хонадонларига табиий газ етказади.