jins

Uztransgaz

20.04.2021

Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан “Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент” ва “Шўртан-Сирдарё” йўналишларидаги 600 кмдан ортиқ магистрал газ қувурларига хизмат кўрсатилади. Ҳозирда тармоқ эксплуатация хизмати томонидан газ транспорти тизими иншоотларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида “Шўртан-Сирдарё” магистрал газ қувурининг тармоқ кранларида регламант доирасидаги ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, магистрал газ қувурлари тармоқ кранларини 50, байпас кранларини 100 фоизга очиб-ёпиб текшириш каби профилактик тадбирлар белгиланган тартиб ҳамда режа доирасида амалга оширилмоқда. Бу эса фавқулодда ҳолатларда тармоқ кранларининг тўлиқ ишлашини таъминлашга қаратилган ишлар сифатида аҳамиятли.

Шунингдек, магистрал газ қувурлари бўйлаб огоҳлантирувчи, тақиқловчи ва таниқлилик белгиларини янгилаш ишлари ҳам янги босқичда давом эттирилмоқда.


Возврат к списку